Обложка канала

NIKAPTEKA

Канал созданный для Фармацевтов и не только

NIKAPTEKA

8 лет назад
Открыть в
​​Ҳурматли ҳамкасблар!
Агар кузнинг тунд об-ҳавосида иссиқ жойни топишни хоҳласангиз, дорихонага киришни ўзи етарли эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Ҳозирда янаям кўпроқ одамлар дорихонага кириши билан ЎРВИга қарши воситалар қидиришяпти, табиийки, грипп ва шамоллашга қарши препаратлар худди иссиқ сомсадай тез сотилиб кетади, уларга ҳар қандай мавсумий зўрайишлар даврида долзарб бўлган тинчлантирувчи ва бошқа препаратларга талаблар ҳам ён бермайди.

Аммо бугунги гап, тез орада барча харидорлар оғзига тушадиган препаратлар ҳақида боради.

“Шамоллашни назорат остига олинг!” шиори остида тумов ва шамоллашга қарши Риномакс препарати линейкаси.

Ника Фарм компанияси Риномакс Актив Таб препаратига кенг кўламли реклама компанияси бошланганлигини эълон қилади.

Риномакс Актив Таб

Таркибидаги компонентларнинг хусусиятлари биргаликда таъсир кўрсатувчи жамланма препарат.
Таркиби: Парацетамол, Кофеин, Фенилэфрин гидрохлориди, Хлорфенирамин малеати.
Қўллаш учун кўрсатмалар:
- тумов, бурун битиши (шиллиқ қатламининг шишиши), бош оғриғи ва безгак билан кузатилувчи шамоллаш касалликлари;
- юқори нафас йўлларининг аллергик касалликлари;
- бурун атрофи бўшлиғининг яллиғланиши.